Ўзбекистон Республикаси кўмирчилик соҳасининг 2015 йил 6 ойи учун иш якунлари

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 июндаги 06-06-6-3-сон топшириғини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси кўмирчилик соҳасининг ҳисобот давридаги ишлаб чиқариш-иқтисодий фаолияти таҳлил қилинди.

 

Оператив маълумтларга кўра, ҳисобот даврида товар маҳсулоти ҳажми амалдаги нархларда 187,2 млрд. сўмни (111,8%), ўсиш суръатлари 151,6% ни, қиёсий нархларда эса, тегишли равишда, 96,5 млрд. сўм (101,3%) ва 90,6% ни ташкил этди.

Кўмир қазиб чиқариш бўйича 1 756,0 минг тоннадан иборат ҳажмдаги прогноз амалда  1789,0 минг тоннани (101,9%, ўсиш суръати 88,6%); «Ўзбеккўмир» АЖ бўйича - 1 673,9 минг тоннани (105,9%, ўсиш суръати 89,7%); «Шаргункўмир» АЖ бўйича - 63,3 минг тоннани (137,7%, ўсиш суръати 158,3%); «Апартак» МЧЖ бўйича - 51,8 минг тоннани (39,8%, ўсиш суръати 45,8%) ташкил этди.

Кўмир етказиб бериш прогнози 1 913,2 минг тоннадан иборат бўлгани ҳолда, мазкур кўрсаткич амалда 1 829,1 минг тоннани (95,6%, ўсиш суръати 85,5%), шу жумладан «Ўзбеккўмир» АЖ бўйича - 1 711,6 минг тонна (99,3%, ўсиш суръати 86,9%), «Шаргункўмир» АЖ бўйича - 66,2 минг тонна (141,2%, ўсиш суръати 145,2%), «Апартак» МЧЖ бўйича - 51,3 минг тонна (35,9%, ўсиш суръати 40,9%)ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида юзани очиш ҳажмларини бажариш 9,1 млн. куб. метрни (69,8%), ўсиш суръати 93,5% ни ташкил этди.

Локаллаштирилувчи маҳсулот ишлаб чиқариш 100,1% га таъминланди, ўсиш суръати 114,1% ни ташкил этди, жами 1,8 млрд. сўмлик товар маҳсулоти ишлаб чиқарилди ва реализация қилинди.

Матлубот биржасида тузилган шартномалар бажарилди. VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Матлубот биржаси доирасида тузилган шартномалар бўйича 2015 йилда маҳсулот етказиб бериш тасдиқланган графикига мувофиқ жами 27 389,8 млн. сўмга топшириқ белгиланди. Матлубот биржаси бўйича I ярим йиллик учун жами 5 808,2 млн. сўмга топшириқ белгиланди, амалда 5 864,0 млн. сўмлик маҳсулот сотиб олинди (101,0%, ўсиш суръати 139,7%).

Янги иш ўринларини яратиш прогнози 80 кишидан иборат бўлгани ҳолда, амалда 83 иш ўрни яратилди, шу жумладан 31 киши инвестиция дастури бўйича, 24 киши соҳани ривожлантириш бўйича, 17 киши локаллаштириш дастури бўйича ва 11 киши касаначилик бўйича.

Оператив маълумотларга кўра, ҳисобот даврида кўмирчилик соҳаси бўйича 10,7 млрд. сўм миқдорида соф фойда олинди. Бунда, ҳисобот даврида кўмирчилик соҳаси бўйича рентабеллик ўрта ҳисобда 9,8% ни ташкил этди. Дебиторлик қарзи 2015 йил 01 июлга қадар 122,5 млрд. сўмни, кредиторлик қарзи – 295,3 млрд. сўмни ташкил этади, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, дебиторлик қарзи 48,5 млрд. сўмга ва кредиторлик қарзи 7,2 млрд. сўмга ўсишига йўл қўйилган. Бюджетга қарздорлик 159,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Тайёр маҳсулот қолдиқлари нормативи пул кўринишида 14,4 млрд. сўм бўлгани ҳолда, факт 93,7 млрд. сўмни ташкил этди. Бу асосан серкул кўмир (норматив 220,7 минг тонн, амалда 2 300,3 минг тонна) ва каолин (норматив 7,4 минг тонна, амалда 5 397,6 минг тонна).

Маҳсулот таннархининг пасайиш прогнози 2015 йилнинг I ярим йиллигида 13,9 млрд. сўм бўлгани ҳолда, таннарх 13,9 млрд. сўм (100,0%)га пасайишига эришилди.

«Кексаларни эъзозлаш йили» дастурини бажариш бўйича тадбирларнинг жами 422,0 млн. сўмлик 15 банддан иборат бўлган режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, амалда жами 287,3 млн. сўмлик 14 банд (327,6%) бажарилди.

Капитал қўйилмаларни ўзлаштириш 2015 йилнинг I ярим йиллигида «Ўзбеккўмир» АЖ бўйича прогноз 65,3 млрд. сўм бўлгани ҳолда, амалда 72,9 млрд. сўмни ташкил этди.

2015 йилнинг I ярим йиллиги давомида кўмирчилик соҳаси корхоналари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун зарур ишчи кадрлар ва мутахассислар билан асосан таъминланди.

2015 йил 01 июлга қадар бўлган ҳолатга кўра, кўмирчилик соҳаси бўйича ишчи-ходимларнинг умумий сони 7 301 кишини, шу жумладан «Ўзбеккўмир» АЖ бўйича 6 626 кишини, «Шаргункўмир» АЖ бўйича 439 кишини, «Апартак» МЧЖ бўйича 236 кишини ташкил этади. Шулардан ишчилар – 5 917 киши, шу жумладан «Ўзбеккўмир» АЖ бўйича - 5 398 киши, «Шаргункўмир» АЖ бўйича - 332 киши, «Апартак» МЧЖ бўйича - 187 киши.