АСОСИЙ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИ
Nashr qilingan sana: 01.07.2022 23:49:05“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Темир йўл транспорти” филиалида кенг жамоатчилик вакилларининг ишчила жамоаси ва кўмир саноати таркибий бўлинмалари раҳбар-мутахассислари, касаба уюшма қўмиталари раислари билан учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилиш мавзуси Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги, давлат рамзларининг фуқаролар ҳаётидаги аҳамияти, шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.
Тадбирда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ва мутахассиси Абдуносир Қаюмов ва Анорбек Султонов сўзга чиқди. Улар ўз маърузасида юртдошларимизда ўзбек давлатчилиги тимсолларига ҳурмат туйғусини уйғотиш, тарихни – қадимги ва янги, мустақил юрт тарихини билиш ва севишга хизмат қиладиган бундай маданий тадбирлар мавзусига алоҳида тўхталди.
Таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Ўткир Рашидов ҳар бир ўзбекистонлик учун ўз Ватани герби, мадҳияси, байроғи маъносини англаши нақадар муҳим эканига бир қанча мисоллар келтирди. Айни пайтда Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бандлари ҳар бир чин ватанпарвар қалбидан жой олиши керак.
Ёш авлод онгида давлат рамзлари ва Асосий қонунимизнинг бандлари ҳақидаги билимларни шакллантириш муҳимдир. Айни кунларда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси республикамиз кенг жамоатчилиги томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.
Асосий қонунга кўра, мамлакатимиз фуқаролари диний эътиқоди, сиёсий қарашлари, қайси миллатга мансублигидан қатъи назар, сайловларда ва бошқа давлат тадбирларида иштирок этиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш, бир сўз билан айтганда, тўлақонли ҳаёт кечириш ҳуқуқига эга. Буни тадбирда сўз олган “Энергетика ва телекоммуникация тармоқлари” филиали бошлиғи Эркин Эргашев ҳаётий мисоллар орқали тасдиқлади. У Ангрен шаҳар Кенгаши депутати сифатида корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва бошқа мутасадди шахслар ўз қўл остидаги ходимларга тинимсиз ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишга, ҳеч қачон қонунбузарлик қилмасликка мажбур, дея уқдириб ўтди.
Тадбирда унинг иштирокчилари мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Oxirgi yangiliklar:
“O‘zbekko‘mir” AJ: xarid tizimi to‘liq yangilanadi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida xarid jarayonlarini yanada ochiq, tushunarli va samarali qilish maqsadida xalqaro konsalting kompaniyasi – KPMG tomonidan keng qamr...
O'qish
“O‘zbekko‘mir” AJ: 2026-yil yanvar–mart yakunlari va transformatsiya jarayonlari
#Infografika “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida 2026-yil yanvar–mart oylari yakunlari hamda jamiyatda amalga oshirilayotgan transformatsiya jarayonlari h...
O'qish
Konferensiya: Jamoa shartnomasi ijrosi muhokama qilindi
2026-yilning 17-aprel kuni Unda jamiyat tizimidagi korxonalardan saylangan delegatlar, jamiyat rahbariyati, tarkibiy bo‘linmalar rahbarlari, mutaxassislar hamda...
O'qish
Brifing: iste’molchilarga 1 million 782,6 ming tonna mahalliy ko‘mir yetkazib berildi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida 2026-yilning yanvar–mart oylarida iste’molchilarga 1 million 782,6 ming tonna mahalliy ko‘mir yetkazib berildi. Bu boradagi reja 1...
O'qish