БЎСТОНЛИҚДА ЁШЛАР ҚИШКИ СПОРТ ФЕСТИВАЛИ
Publication date: 17.02.2022 04:27:3516 февраль куни Бўстонлиқ туманида бошланган “Чимён-челлендж” қишки спорт фестивалида “Ўзбеккўмир” АЖ ёшлар тизимининг спорт ишлари бўйича координатори Хожиакбар Жумабоев иштирок этмоқда.
Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан иккинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада республикамиз вазирлик, идора, ташкилот ва корхоналарида фаолият юритаётган спорт тарғиботчилари шахмат, бадментон, тоғ чанғиси, сноуборд, мини футбол ва халқ миллий ўйинлари бўйича ўзаро мусобақалашмоқдалар.
Уч кунга мўлжалланган ва 19 февралга қадар давом этадиган спорт фестивалида вакилимизга ва барча иштирокчиларга омад тилаймиз.
Comments
No comments yet