Буюк ўзбек шоирларига эҳтиром
Publication date: 13.02.2022 07:40:07«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида икки буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмлари муносабати билан «Назм ва наво» адабий-мусиқий кечаси ўтказилди.
Кончилар шаҳри - Ангрендаги Алишер Навоий номи билан аталувчи маданият марказида шаҳар маданият бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирни жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Анорбек Султонов қисқача кириш сўзи билан очди.
Шаҳар маданият маркази қошидаги «Наво» ансамбли ижросидаги «Дил навоси» куйи билан бошлаб берилган кечада таниқли кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, «Шанс» шоу-балет жамоаси, «Art Mix» театр студияси буюк шоирлар ҳаёти ва ижодига оид дастурлари билан иштирок этди.
«Portable Cinema» МЧЖ кўмагида ташкил қилинган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.