Job Fair: 12 graduates are reserved
Publication date: 15.04.2022 06:55:1714 апрель куни Ўзбекистьгн-Япония ёишар иннвацион марказида Тошкент давлат техника университети битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда “Ўзбеккўмир” АЖ ҳам мажуд иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Ёшларга сифатли таълим бериш, уларни доимий иш билан таъминлаш, даромад топишлари учун шароит яратиб бериш масаласига мамлакатимизда катта эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, таълим сифатини ошириш хусусида сўз борди. Бу борада таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.
− Олийгоҳларни битирувчи ёшлар орасида жамиятимиз корхоналарида ишлаш истагида бўлганлар кўп. Улар асосан маркшейдерлик иши, механика, кон электромеханикаси, геология, ер ости ишлари, очиқ кон ишлари, энергетика йўналишларига қизиқиш билдирдилар. Бунга меҳнат ярмаркаси иш жараёнида гувоҳ бўлдик, − дейди “Ўзбеккўмир” АЖ Персоналларни бошқаришш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси етакчи мутахассиси Мадина Умарова.
Ярмаркада жамият мутахассисларига 50 нафардан зиёдроқ йигит-қиз мурожаат қилди. Суҳбат асосида мутахассислигига кўра уларнинг 12 нафарининг бандлигини таъминлаш бўйича келишувга эришилди. Улар орасида маркшейдерлик иши йўналишини танлаган университет битирувчиси, ангренлик Шерзод Турсунов ҳам бор.


Comments
Latest news
Holiday greetings from the Chairman of the United Trade Union Committee A.M. Kayumov
Read
Holiday Greetings from the Director General of JSC “Uzbekcoal” N.U. Dusmatov
Dear employees and veterans of the coal industry, dear colleagues! The year coming to an end will be remembered for stable growth and significant achievements in our...
Read