"ЎЗБЕККЎМИР" АЖ РАҲБАР ЎРИНБОСАРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ KPI ТИЗИМИ БЎЙИЧА БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ
Publication date: 09.11.2021 08:45:07Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сонли қарори билан вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш белгиланган эди. (https://lex.uz/docs/5521182)
Мазкур ҳужжат асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги қарори билан вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тасдиқланди.
(https://lex.uz/docs/5534224)Ўз навбатида “Ўзбеккўмир” АЖ бош муҳандиси ва бош директори ўринбосарлари фаолияти самарадорлигининг (KPI) асосий кўрсаткичлари тасдиқланди. Унга кўра, 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб, KPI тизими бўйича баҳолаш натижалари ҳақида жамоатчилик ҳар чоракда хабардор қилиб борилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ бош муҳандиси Зафар Иномхўжаев томонидан 5 та мезондан иборат баҳолашнинг асосий мезонлари асосида 5 та кўрсаткич амалга оширилмоқда.
Жорий йил III чорак якуни билан “Ўзбеккўмир” АЖ бош муҳандисининг фаолияти умумий самарадорлик кўрсаткичи (УСК) 87,5 фоизни ташкил этган. Ҳисобот даврида 3 та кўрсаткич тўлиқ бажарилган ва фаолият кўрсаткичлари ижроси “яхши” деб баҳоланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг қурилиш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алижон Мираҳмедов томонидан 5 та мезондан иборат баҳолашнинг асосий мезонлари асосида 9 та кўрсаткич амалга оширилмоқда.
Жорий йил III чорак якуни билан “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг қурилиш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари фаолияти умумий самарадорлик кўрсаткичи 101,5 фоизни ташкил этган ва фаолият кўрсаткичлари ижроси “аъло” деб баҳоланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг иқтисод ва молия масалалари бўйича ўринбосари Эркин Якубов томонидан 7 та мезондан иборат баҳолашнинг асосий мезонлари асосида 8 та кўрсаткич амалга оширилмоқда.
Жорий йил III чорак якуни билан жамият бош директорининг иқтисод ва молия масалалари бўйича ўринбосари фаолияти умумий самарадорлик кўрсаткичи (УСК) 157,7 фоизни ташкил этган ва фаолият кўрсаткичлари ижроси “аъло” деб баҳоланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Нурали Талабаев томонидан 3 та мезондан иборат баҳолашнинг асосий мезонлари асосида 3 та кўрсаткич амалга оширилмоқда.
Жорий йил III чорак якуни билан жамият бош директорининг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари фаолияти умумий самарадорлик кўрсаткичи (УСК) 105,0 фоизни ташкил этган ва фаолият кўрсаткичлари ижроси “аъло” деб баҳоланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Latest news
Leader–Youth Meeting: Opinions Heard, Initiatives Approved
A "Leader and Youth" meeting was held at Uzbekcoal Joint-Stock Company During the meeting, special emphasis was placed on the significant attention being given to youn...
Read
Constituent Meeting of the Public Council under Uzbekcoal JSC to Be Held
As part of establishing the activities of the Public Council under Uzbekcoal JSC, the constituent meeting of the Council will be held. The meeting will consider key or...
Read
Collective Agreement Presented to Employees Across the Workforce
JSC “Uzbekcoal” continues to hold awareness events aimed at familiarizing employees with the content and significance of the new Collective Agreement for 2026–2028. One s...
Read
Foundation stone laid for the construction of the new Tashkent–Samarkand Expressway
Read