Аҳолига мўлжалланган ҳар бир килограмм кўмир ҳисобда
Nashr qilingan sana: 19.09.2022 01:57:29Жорий 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун тасдиқланган режа бўйича республика аҳолисига 1 162,0 минг тонна кўмир етказиб берилади. Аҳоли учун мўлжалланган кўмирнинг 882 минг тоннасини маҳаллий, 280 минг тоннасини импорт ёқилғи ташкил этади.
Маҳаллий кўмир аҳолига “Кўмир таъминот” МЧЖнинг республика ҳудудий кўмир омборлари орқали маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида арзонлаштирилган нархларда тарқатилади. Бу ҳақида “Кўмир таъминот” МЧЖ Андижон вилоят филиалида куз-қиш даврини беталафот ўтказиш, кўмир омборларида ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан ташкил этилган йиғилишда алоҳида маълум қилинди.
“Ўзбеккўмир”АЖ Бош директорининг режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Талабаев раислигида ўтка-зилган йиғилишда жамият бош мутахассислари, вилоят ДХХ бошқармаси вакиллари ҳамда филиал ходимлари ҳамда кўмир омборлари мудирлари иштирок этди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Андижон вилоят филиали бошлиғи Б.Султанов сўзга чиқиб, филиалда шу кунгача амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар хусусида ахборот берди. Вилоят бюджет ташкилотларига кўмир тарқатиш ишлари якунланмоқда, эндиликда аҳоли истеъмолчиларига ёқилғи сотишни бошлаймиз, ўтган йилги ютуқ ва камчилик-лардан хулоса чиқарган ҳолда, жараённи намунали ташкил этишимиз, кўмир омборларида тартиб-интизомни кучайтириб, ходимлар масъулиятини оширишимиз лозим, деди жумладан Б.Султонов.
“Кўмир таъминот” МЧЖнинг республика ҳудудий кўмир омборларида аҳолига маҳаллий кўмир маҳсулоти маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида арзонлаштирилган нархларда тарқатилади. Айни пайтда омборга келиб тушган ҳар килограмм кўмир қатъий ҳисобда ва тўлақонли равишда ўз эгасига етиб бориши керак.
Йиғилиш раиси Н.Талабаев тадбир иштирокчилари эътиборини ана шу масалага қаратар экан, барча омборларда моддий жавобгар шахс-лар ўз вазифасига маъсулият билан ёндошиши лозимлигини, ишониб топширилган кўмир маҳсулотлари талон-тарож қилинишига мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини, агар шундай ҳолат содир этилса, етказилган зарар ва камомадлар жавобгар шахс ҳисобидан тўлиқ ундириб олинишини эслатиб ўтди.
Омборга кириб келаётган ва бу ердан чиқиб кетаётган барча транспорт воситаларини қатъий назоратга олиш, кўмир тарқатиш жараёнида бегона шахсларнинг аралашувига йўл қўймаслик, савдони касса аппаратлари орқали амалга ошириш, кунлик маълумотларни ўз вақтида тақдим қилиш лозим, деди Н.Талабаев.
Йиғилишда аҳоли учун келтирилаётган кўмир маҳсулотини ўз вақтида қабул қилиб олиш, сақлаш ва тарқатиш, омбордаги мавжуд техникадан унумли фойдаланиш, вақтинча ишлатилмаётган брикет станокларини авайлаб сақлаш ҳақида ҳам гап борди. Бу ҳақида “Ўзбеккўмир” АЖ бош геологи Э.Жўраев ўз тавсияларини берди.
Ҳудди шундай тадбирлар “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Наманган ва Фарғона вилоятлари филиалларида ҳам ташкил этилди.
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Xavotirga o‘rin yo‘q: ko‘mir zaxirasi yetarli
#Rasmiy_munosabat Ijtimoiy tarmoqlarda Denov va Boysun tumanlaridagi ko‘mir omborlarida sun’iy navbatlar yuzaga kelgani haqida videolavhalar tarqaldi. Holat y...
O'qish
Bir yurt, bir niyat: farg‘onaliklar Angren konchilari bilan yelkadosh
“Angren” ko‘mir konida konchilarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida tadbir o‘tkazildi. Tadbirda Farg‘ona viloyati hokimi nomidan dasturxon yozilib, mehnatkash k...
O'qish
O‘zbek tili bayrami: amaliyot va ma’naviyat uyg‘unligi
“O‘zbekko‘mir” AJda O‘zbek tili bayrami munosabati bilan amaliy tadbirlar o‘tkazilmoqda. Har yili 21 oktabr sanasi yurtimizda “O‘zbek tili bayrami” sifatida keng nisho...
O'qish
Angren konchilari haqida Rossiya jurnalida maqola chop etildi
Rossiya Federatsiyasining xalqaro “Глобус: геология и бизнес” jurnalida (2025 yil oktabr, №4) jurnalist Diana Andreevaning “Ular qorong‘ulikda ishlaydilar” sarlavhal...
O'qish