Фарғона вилоятида бу йил кўмир таъминоти қандай бўлади?
Nashr qilingan sana: 09.08.2022 07:39:45Прогноз режаларига кўра, Фарғона вилоятда жорий куз-қиш мавсуми учун жами 321 минг 142 тонна кўмир маҳсулотлар етказиб берилади. Шунинг 240 минг тоннаси аҳоли (маҳаллиий – 155 минг тонна, тадбиркорлар томонидан келтириладиган импорт кўмир – 75 000 тонна), 81 минг 142 тоннаси ижтимоий соҳа объектлари улушини ташкил этади.
Айни кунларда вилоятда ижтимоий соҳа объектларини қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Вилоятдаги халқ таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда маданият ва спорт муассасалари иситиш мавсуми учун зарур бўлган кўмир маҳсулотининг 68 фоизини ёки 55310 тоннасини қабул қилиб олди. Омборларимизда 9 август ҳолатига 255 тонна маҳаллий кўмир мавжуд.
Вилоятимизда жорий куз-қиш мавсумида жами 282 минг 526 та хонадон кўмирдан фойдаланади. Ҳудудда совуқ мавсумнинг давомийлиги ўртача тўрт ойни ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, иситиш даврида бир оилага 1,5-2 тонна кўмир зарур. Бошқача айтганда, вилоят бўйича хонадонларнинг қаттиқ ёқилғига бўлган эҳтиёжи 300 минг тонна бўлади. Хонадонларга кўмир тарқатиш тадбирларини эса сентябрь ойида оммавий тарзда бошламоқчимиз.
Харид қилинган кўмирни хонадонларга етказиб олишида транспорт хизмати кўрсатиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Аҳоли истеъмолчилари бу борада филиалимиз тасарруфидаги қарашли 1 та MAN ва 5 та ISUZU русумидаги автотранспортлардан фойдаланиши мумкин.
Вилоятимизнинг олис ва чекка Сўх туманидаги Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари, Ворруҳ дашт МФЙ, Чўнғара МФЙ ҳудудларига кўмир маҳсулотларини тасарруфимиздаги юк автоуловлари ёрдамида олиб бориш режалаштрилган.
Ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун БР маркали маҳаллий кўмир “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан етказиб берилмоқда. Сифати яхши, фракцияси 0 дан 300 мм гача катталикга эга, кулчанлиги 17 фоиз, намлик даражаси 40 фоизга тенг бўлиб, 2900 градусгача иссиқлик бера олади.
Қайд этиш керак, ушбу маҳаллий кўмирга аҳоли ўртасида талаб юқори, сабаби ушбу ёқилғи арзонлаштирилган нархларда сотилади, ундан фойдаланилганда иситиш печкасида узоқ муддат чўғни ушлаб туриш хусусиятига эга.
Ғафур Газибоев,
“Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона филиали раҳбари
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Xavotirga o‘rin yo‘q: ko‘mir zaxirasi yetarli
#Rasmiy_munosabat Ijtimoiy tarmoqlarda Denov va Boysun tumanlaridagi ko‘mir omborlarida sun’iy navbatlar yuzaga kelgani haqida videolavhalar tarqaldi. Holat y...
O'qish
Bir yurt, bir niyat: farg‘onaliklar Angren konchilari bilan yelkadosh
“Angren” ko‘mir konida konchilarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida tadbir o‘tkazildi. Tadbirda Farg‘ona viloyati hokimi nomidan dasturxon yozilib, mehnatkash k...
O'qish
O‘zbek tili bayrami: amaliyot va ma’naviyat uyg‘unligi
“O‘zbekko‘mir” AJda O‘zbek tili bayrami munosabati bilan amaliy tadbirlar o‘tkazilmoqda. Har yili 21 oktabr sanasi yurtimizda “O‘zbek tili bayrami” sifatida keng nisho...
O'qish
Angren konchilari haqida Rossiya jurnalida maqola chop etildi
Rossiya Federatsiyasining xalqaro “Глобус: геология и бизнес” jurnalida (2025 yil oktabr, №4) jurnalist Diana Andreevaning “Ular qorong‘ulikda ishlaydilar” sarlavhal...
O'qish