Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
Nashr qilingan sana: 26.04.2022 11:24:29“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти ижро аппаратида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилоят кенгаши раиси М.Носиров 26 апрель куни “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов кириш сўзи билан очиб берган тадбирда М.Носиров мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида олиб борилаёттан ишларда касаба уюшмаларининг фаол иштироки хусусида сўз юритди. Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида касаба уюшмаларида Ёшлар бирлашмаси ташкил этилгани ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсади ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини таьминлаш, уларнинг меҳнат муносабатлари бўйича билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда ўзларинииг муносиб ўрин эгаллашларига, касаба уюшмалари тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрларни жалб этилишига кўмаклашишдан иборатдир.
Жамоа шартномаларида иш берувчи ҳамда ходим ўртасидаги муносабатларнинг қонуний фаолияти ҳисобланган ҳужжат орқали ёшлар учун кўплаб янгилик ва кулайликлар киритилиб борилмоқда. Жумладан, олий ўқув юртларида тақсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар орасидан танлов асосида “Касаба уюшмалари стипендияси” совриндорлари аниқланади ҳамда уларга олти ой давомида стипендиялари тўлаб берилади.
Ҳар йили Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ёш аъзолари орасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг соғликларини тиклашларига шароит яратиш мақсадида, тизимдаги санаторияларнинг бирида даволаниши учун бепул йўлланмалар ажратиб берилмокда. Касаба уюшмалари тизимида фаолият олиб бораёттан ёшлар ўртасида турли спорт тадбирлари, мусобақалар ҳамда интелектуал ўйинлар ташкил этиб келинади.
Туризмни ривожлантиришга қаратиб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остидаги тадбирларни амалга ошириш учун жамоа шартномалари ва тармоқ келишувларига киритиш орқали 2021 йил давомида 12 500 нафар, шундан 8 450 нафари Тошкент шаҳри ва вилоятининг тарихий обидалар, кадамжолар, янги барпо этиластган объектларига,4050 нафари Самарқанд, Бухоро, Хоразм, вилоятининг тарихий туристик саёҳатлари уюштирилди.
Бугунги кунда “Ўзбеккўмир” АЖда икки минг нафардан зиёд йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Очиқ мулоқот доирасида корхонада ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш ҳамда уларнинг муаммоларини олиб чиқадиган Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши фаолияти билан танишилди. Корхонада ёшларга яратилган шароитлар ҳақида уларнинг ўзлари билан суҳбат ўтказилди.
Тадбирда жамият Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов жамият ёшларининг орзу-интилишлари, ютуқ ва муаммолари хусусида сўзлаб берди.
Табирда унинг иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Абдуносир Нодиров
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Ijtimoiy masalalar muhokama etildi
14-may kuni “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida Ijtimoiy komissiyaning navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Jamiyat bosh direktori o‘rinbosari, Ij...
O'qish
Yurtimiz hamisha tinch, xalqimiz yanada farovon bo‘lsin!
Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari hamda ko‘mir sanoati mehnat faxriylariga “O‘zbekko‘mir” AJ Bosh direktori Dusmatov Nodirbek Uktamjanovichning bayram tabrigi Hurma...
O'qish
“Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yildi
9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Angren shahridagi Istiqlol maydonidagi “Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yish marosimi bo‘lib o‘tdi. Maz...
O'qish
Xotira va qadr kechasi o‘tkazildi
Joriy yilning 7-may kuni "O‘zbekko‘mir" AJda 9-may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan ma’naviyat soati o‘tkazildi Angren shahridagi “Zamin-2”...
O'qish