Аманов Эркин Эшқувватович "Ўзбеккўмир" АЖ коррупцияга қарши кураш хизмати бошлиғи этиб тайинланди.
Publication date: 25.10.2021 08:55:19Аманов Эркин Эшқувватович "Ўзбеккўмир" АЖ коррупцияга қарши кураш хизмати бошлиғи этиб тайинланди.
Э.Аманов 1965 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1989 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 2001 йилда ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган. Иқтисод фанлари номзоди.
Э.Аманов Сурхондарё вилояти ҳокимлиги режа- иқтисод бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)да иқтисод бошқармаси бошлиғи, «Нефтгазқурилишбутлаш» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари, Термиз шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директорининг ўринбосари, Тошкент вилояти монополияга қарши кураш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон ИИВ бошқарма бошлиғининг ўринбосари, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги директори лавозимларида фаолият кўрсатган.
Э.Аманов айни пайтда «Central Asia Energy» МЧЖ бош директорининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.