Сколько заявок вы получили за пять месяцев?
Publication date: 31.05.2022 23:22:292022 йилнинг ўтган беш ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига “Ўзбеккўмир” АЖ фаолияти билан боғлиқ 87 та мурожаат келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 25 фоизга камайганини кўрсатади.
Ушбу мурожаатларнинг мурожаатларнинг 32 таси ишга жойлашиш масаласида бўлиб, шундан, 20 таси мутахассислиги бўйича вакант жой бўлмагани боис рад этилган, 10 таси тушунтириш ва 2 таси ишга жойлаштириш орқали ижобий ҳал этилган.
Сифатли кўмир маҳсулоти етказиб бериш бўйича 18 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 8 таси қаноатлантирилган, 9 тасига ҳуқуқий тушунча берилди, 2 таси рад этилди.
Иш ҳақини ўз вақтида бериш юзасидан келиб тушган мурожаатлар 16 та бўлиб, шундан 8 таси қаноатлантирилди, 8 таси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Раҳбарлар ҳатти-ҳаракатидан норозилик мазмунида келиб тушган мурожаатлар – 4та. Ушбу мурожаатларнинг барчаси жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Беш ой давомида бошқа турли масалаларда 18 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 15 таси бўйича тушунтириш берилди, 3 таси ижобий ҳал этилди.
Бугунги кунда иш ҳақи бўйича кўплаб оғзаки мурожаатлар бўлмоқда. Жамият бош ҳисобчиси З.Умаров ушбу масала юзасидан мурожаатчиларнинг муаммоларини ўрганиб чиқиб, филиаллар бош ҳисобчилари билан келишган ҳолда масалани жойида қилиб бермоқда.
Айни пайтда “Ўзбеккўмир” АЖда мурожаатларни 50 фоизга камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва уни амалда бажариш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, раҳбар ходимлар ўз қўл остида ишлаётган ҳар бир ходим билан ҳар куни мулоқотда бўлса, муаммоларини тинглаб, ёрдам ёки тўғри йўл-йўриқ кўрсатса, масала жойида ҳал бўлади, юқори ташкилотларга мурожаатларга ҳам ҳожат қолмайди.
Демак, барчаси ўз қўлимизда. Зеро, ҳар бир мурожаатни диққат билан тинг-лаш, унда кўтарилган масалани имкон борича ижобий ҳал этиш ёки тегишли йўл-йўриқлар кўрсатиш ҳар бир раҳбар-ходимнинг бурчидир.
Қутлуғ ТЕШАБОЕВ,
“Ўзбеккўмир” АЖ мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис
Latest news
An event dedicated to the native language was held at the Angren coal mine.
Read
Consumer: “The coal is good quality, the price is reasonable, and home delivery is available”
В преддверии осенне-зимнего сезона обеспечение углём населения территорий, не охваченных природным газоснабжением, остаётся одной из актуальных задач. В Наманганской...
Read
Issues of Improving Operational Efficiency and Labor Productivity Discussed
Read
A representative of Uzbekugol JSC is participating in the international forum “Russian Energy Week 2026”
Read