Давлат мулкини асраб-авайлаш − барчанинг иши
Publication date: 26.04.2022 05:16:57«Ўзбеккўмир» АЖ корхоналарида меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда давлат мулкини асраб-авайлаш масалаларига бағишланган тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай йиғилишлар бош директорнинг режим ва ходимлар бўйича ўринбосари Н.Талабаев раислигида “Моддий-техник таъминот ва ижтимоий соҳа” ҳамда “Апартак кўмир кони” филиалларида ўтказилди.
Таъкидландики, тизим корхоналарида ўз хизмат вазифасини сидқидилдан адо этиб, корхона равнақига муносиб ҳисса қўшаётган ишчи-ходимлар кўп. Аммо зиммасидаги мажбуриятларга масъулиятсиз, корхона ички тартиб-қоидаларини менсимайдиган, давлат мулкини талон-тарож қилаётган ходимлар ҳам учраб турибди.
“Моддий-техник таъминот ва ижтимоий соҳа филиали” ходими Қ.Б. 2021 йилда ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш мақсадида, танишлари, “Қурилиш-монтаж ишлари” филиали ходими Л.Р. билан жиноий тил бириктириб, марказий омбордан 3х35х2х25 ҳажмидаги кабелни олиб чиқиб кетиб, корхонага жами 14.772.780 сўм моддий зарар етказган.
Бундан ташқари Қ.Б. ўша куни марказий омбордан кабелни олиб чиқиб кетиш мақсадида Л.Р. билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлган ҳолда №26/3-сонли юк хати ҳамда юк автомобилининг №1325-сонли йўл варақасини қалбакилаштириш жинояти содир этган.
Ангрен шаҳар судининг 2021 йил 24 ноябрь кунида ўтказилган очиқ суд мажлиси ҳукми билан улар қилмишларига яраша жазоларини олдилар.
Шунингдек, “Апартак кўмир кони” филиалида майда ўғирликлар содир этган бир неча ходим жиноий жавобгарликка тортилган.
Йиғилишда юқоридаги ачинарли ҳолатлар мисолида корхона мулкини талон-тарож қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Айни пайтда ходимлар ўзларининг зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиши, меҳнат интизомига, корхона ички тартиб-қоидаларига сўзсиз амал қилишлари лозимлиги уқдириб ўтилди. Филиаллар раҳбарлари ва ходимлар бўлимлари ходимларни корхона ички тартиб-қоидалари билан доимий таништириб боришлари зарурлигига эътибор қаратилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирларда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Тадбирларда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси А. Қаюмов иштирок этди.
Comments
Latest news


Holiday greetings from Davron Abdurahmanov, Chairman of the Council of Leaders of the Youth Union of Uzbekkomir JSC
Read

The Head of our state sincerely congratulated the youth of all Uzbekistan on the auspicious occasion of Youth Day
Read

Holiday greetings from A. Kayumov, Chairman of the United Trade Union Committee of Uzbekkomir JSC
Read