ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР МАТБУОТ КОТИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Publication date: 15.07.2021 05:34:19Шу йилнинг 23 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида томонидан “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош безон” мавзусида анжуман ўтказилди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари иштирок этган тадбирда ана шу қарор ижроси сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар эътироф этилди, камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
– Ўтган даврда ҳар бир давлат идораси ва ҳокимликда Президентимизнинг мазкур қарорига асосан давлат ахборот сиёсатини юритишга бевосита масъул бўлган шахслар армияси яратилди, – деди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев. – Агентлик ва унинг худудий бошқармалари томонидан жами 685 нафар матбуот котиблигига номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, уларнинг хулосалари асосида ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Қарор қабул қилингунга қадар ахборот хизматлари соҳасида жами 433 нафар мутахассис фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1100 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, тадбирда қонунчилигимиздаги камчиликлар, яъни журналист сўровини қайта ишлаш ва уларга жавоб қайтарилиши муддатларининг аниқ кўрсатилмаганлиги ва бунинг устида яна ишлаш кераклиги каби масалалар ҳам кўтарилди. Агар ушбу масалаларнинг ҳеч бўлмаса 50 фоизи тез орада ҳал бўладиган бўлса, ахборот хизматларинингфаолияти учун жуда катта туртки бўлиши мумкин.
− Матбуот котиби ва журналистнинг вазифаси деярли бир хил: ахборотни тўплайди, қайта ишлайди ва тарқатади, − деди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, − Аммо касб фаолиятига ёндошувда фарқ бор, яъни журналист эркин ижодкор бўлиб, мавзуни ёритишда очиқлик ва холисликка асосланса, матбуот котиби кўпроқ корпоратив манфаатларни ҳимоя қилишга мажбур. Уларнинг фаолиятини баҳоланганда ана шу мезонларни эсдан чиқармаслик керак.
Анжуманда ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. Мавзу бўйича матбуот котиблари томонидан бир қанча ўринли таклифлар ўртага ташланди. Ушбу таклифлар асосида мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш, ахборот хизматларининг вазифаларига янада аниқлик киритиш, соха ходимларининг малакасини ошириш учун уларни ҳорижий сафарларга юбориш каби масалалар муҳокама қилиб олинди.
– Ахборотга ҳамиша, ҳамма даврларда талаб юқори бўлган, –деди анжуманда сўз олган ҳамкасбимиз – Навоий вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Искандар Аҳмедов. – Аммо ҳозирги кунда ахборот хизмати фаолиятини у даражада қониқарли, деб айтиб бўлмайди. Чунки бу касб ҳали янги, илк қадамларини эндигина қўйиб, ривож топаётир. Аммо бу касбнинг келажаги ёрқин. Келажак учун ҳозирдан ҳаракат қилсак, кўзлаган режаларимизга албатта эришамиз.
Тадбир сўнггида самарали меҳнат қилган, фаол ва ташаббускор матбуот котибларига фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тақдирланганлар орасида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари – матбуот котиби Неъмат Душаев ҳам бор. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2021 йилнинг 1-чораги бўйича рейтингда бир нечта вазирлик ва идоралар билан бир қаторда «Ўзбеккўмир» АЖ Матбуот хизмати фаолияти яхши баҳоланди.



Latest news
New Developments in the Pension System Discussed
An educational seminar was held at JSC “Uzbekcoal” to discuss the content and key provisions of the draft Presidential Decree aimed at reforming the pension system. To...
Read
Where There Is Coal, There Is Also Care for Nature
We know that one tonne of coal is not only a source of energy. It also represents responsibility towards nature. At every stage — from coal mining, sorting, transportatio...
Read
Autumn-Winter Period: Preparedness for Emergencies Strengthened
Special training exercises and practical activities are being conducted across the regions to prepare for the autumn-winter period, prevent emergencies and ensure the sea...
Read
There is always time for sports, even during the working day
Our company has created all the necessary conditions for employees to spend their free time meaningfully, increase their physical activity and maintain a healthy lifestyl...
Read