Ибрагимовлар ‒ энг яхши спортчи оила
Publication date: 28.10.2022 11:33:5928 октябрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида “Отам, онам ва мен – спортчи оила”
оилавий жамоалар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Темир йўл транспорти” филиали спорт базасида ташкил этилган мусобақаларда жамият тасарруфидаги саккиз филиалдан оилавий жамоалар спортнинг 8 тури бўйича ўзаро куч синашди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслардан сўнг натижалар эълон қилинди. “Энергия ва телекоммуникация тармоқлари” филиали чилангари Маҳмуд Ибрагимов оиласи мусобақада шарафли I ўринни эгаллади.
II ўрин “Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиали АКБ бошлиғи Рустам Норбоев оиласига, III ўрин “Ангрен кўмир кони” филиали ходимлар бўлими бошлиғи Абдураим Махсутов оиласига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Нодира Ғаниева,
“Ангрен кўмир кони” филиали касаба уюшма қўмитаси фаоли