Сел хавфи бартараф этилмоқда
Publication date: 17.03.2022 02:06:40Тинимсиз ёғингарчилик тоғолди ҳудудларида сел оқимларини талофатсиз ўтказиб юбориш, сув тошқинларининг олдини олишни тақазо этмоқда.
"Ўзбеккўмир" АЖ'га бириктирилган сой ва каналларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув йўлларини очиш учун жамият томонидан махсус техникалар ажратилмоқда.
"Ўзбеккўмир" АЖ махсус бўлимининг фавқулодда вазиятлар бўйича бошлиғи Ў.Иноятовнинг маълум қилишича, махсус техникалар айни кунлдарда Нишбошсой, Қорабоғсой ўзанлари ҳамда Геолог қўрғонидан ўтувчи каналда юзага келаётган сув тошқинларининг олдини олиш ишларига жалб қилинган.
Фотосуратларда Геолог ва Қатағон маҳаллаларидаги сой ҳамда канал қирғоқларини мустаҳкамлаш тадбирларидан лавҳалар.
Comments
No comments yet