Сўх тумани аҳолисига 4 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилади
Publication date: 29.09.2021 08:40:53Фарғона вилоятининг тоғли Сўх тумани, шунингдек, Фарғона туманидаги Шохимардон, Ёрдон, Бешариқ туманидаги Воррух Дашт, Риштон туманидаги Чўнгара аҳоли масканлари олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ ва овуллар сарасига киради.
Айни кунларда ушбу ҳудудлар аҳолисини куз-қиш мавсумига етарли суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Кўмир таъминот” МЧЖ жамияти Фарғона вилояти филиали раҳбари С.Умаров берган маълумотларга кўра, Сўх туманида филиал тасарруфида доимий фаолият юритувчи кўмир омбори ишлаб турибди. Темир йўл йўлаги мавжуд эмаслиги учун ушбу омборга кўмир Олтиариқ омборидан автотранспортда етказиб берилмоқда.
Тасдиқланган режага кўра, 2021/2022 йиллар куз қиш мавсуми учун туман аҳолисига 4 минг тонна кўмир тарқатилади. 29 сентябрь ҳолатига тарқатилган кўмир 966 тоннани ташкил қилган.
Шоҳимардон туманида кўмир омбори мавжуд эмаслиги боис, туман аҳолиси учун ажратилган кўмир Қувасой кўмир омборидан туман маҳаллаларига етказиб берилмоқда. Шу кунгача шоҳимардонликлар 69 тонна маҳаллий кўмир билан таъминланди.
Comments
Latest news



