ВАТАНИМИЗ ТИНЧЛИГИ ВА ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ ШУКРОНАСИГА САМИМИЙ ҲУРМАТ БАЖО КЕЛТИРИЛДИ
Publication date: 09.05.2022 04:31:10Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти вакилларидан иборат гуруҳ томонидан бугун “Мотамсаро она” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватанимимз озодлиги, тинглик ва фаровонлик йўлида жон фидо қилган ютрдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Ангрен шаҳри марказидаги Хотира хиёбонида бугун эрта тонгдан гавжум бўлди. Бу ерда ўрнатилган “Мотамсаро она” ёдгорлиги урушнинг бутун дарду ташвишлари, мудҳиш оқибатларини ўзида мужассам этган. Унда муштипар она сиймоси бежиз гавдалантирилмаган. Зееро, эл-юрт ҳимоячиларини тарбиялаб вояга етказган ҳам, урушнинг азоб-уқубатларини энг кўп тортган ҳам муштипар оналардир. Шу боисдан ҳам бугунги тинлик ва дориломон кунларнинг қадрига етган ҳар бир уйғоқ қалбли инсон бу ерга ошиқиши бежизга эмас.
Не бахтки, бугун мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Эл саломат, кўнгилларда ҳаловат. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни бизни шу осуда ҳаётнинг қадрига етишга, барча халқлар билан дўст ва ҳамкор бўлиб, ёруғ келажак бунёд этишга даъват қилади.
Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди. Уларни хотирлаш, ҳозирда ҳаёт бўлган уруш қатнашчилари ва ногиронларини қадрлаш, эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир.
Бугун эрта тонгдан Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри марказидаги Хотира хиёбони гавжум бўлди. Бу ерда ўртнатилган Мотамсаро она ёдгорлиги пойитга гулчамбарлар қўйиш маросими ўтказилди.
Шу муносабат билан фахрий қоровул саф тортди.
Ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида шаҳар ҳокимлиги, ҳудуддаги ҳарбий тузилмалар, ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотларидан иборат гуруҳлар Ватанимиз тинчлиги ва фаровон ҳаётимиз шукронасига самимий ҳурмат бажо келтиришди.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бош директори Владимир Владимирович Кузнецов ва корхона вакиллари томонидан ҳам Мотамсаро она ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилди.
Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент вилоятида жами 32 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади. Уларнинг олти нафари Ангрен шаҳрида яшайди. Байрам арафасида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари уларнинг хонадонларида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди ҳамда бир марталик пул мукофоти ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Comments
Latest news


Holiday greetings from Davron Abdurahmanov, Chairman of the Council of Leaders of the Youth Union of Uzbekkomir JSC
Read

The Head of our state sincerely congratulated the youth of all Uzbekistan on the auspicious occasion of Youth Day
Read

Holiday greetings from A. Kayumov, Chairman of the United Trade Union Committee of Uzbekkomir JSC
Read