Ёш сайловчилар учун тарғибот тадбири ўтказилди
Publication date: 20.10.2021 07:30:24Хабарингиз бор, 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Ушбу муҳим сиёсий жараён олдидан республикамиз бўйлаб қатор тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ташкил этилди.
Жамият филиалларида меҳнат қилаётган ёшлар иштирокидаги “Ёш сайловчи” тадбирини Жамият Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари А.Султонов ҳамда Ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгаши раиси Д.Абдураҳмоновлар олиб борди.
Йиғилган ёшларга сайлов ҳақида атрофлича маълумотлар бериш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.
– Бугунги кунда “Ўзбеккўмир” АЖ тизимида икки мингга яқин 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ишчи-ходим фаолият кўрсатмоқда. Бу икки мингга сайловчи деганидир. Уларнинг сиёсий билимларини ошириш, сайловга оид саволларига жавоб бериш мақсадида ушбу тадбирини ташкил қилдик. Бунда турли филиалларимидан элликка яқин вакил таклиф этилди ҳамда уларга маълумотлар берилди. Ушбу вакиларимиз ўз иш жойларида ҳам тарғибот ишларини давом эттиришади, – дейди Д.Абдураҳмонов.
Тадбир якунида масъуллар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.


Latest news
An event dedicated to the native language was held at the Angren coal mine.
Read
Consumer: “The coal is good quality, the price is reasonable, and home delivery is available”
В преддверии осенне-зимнего сезона обеспечение углём населения территорий, не охваченных природным газоснабжением, остаётся одной из актуальных задач. В Наманганской...
Read
Issues of Improving Operational Efficiency and Labor Productivity Discussed
Read