Ўзбекистон касаба уюшмалари куни кенг нишонланмоқда
Publication date: 10.11.2021 09:24:10Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабат билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Қурилиш-мотнаж ишлари” филиали фаоллар залида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Жамият ижро апаррати ва филиаллари касаба уюшмалари фахрийлари ҳамда фаоллари иштирок этган, жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кириш сўзи билан очиб берган тадбирда Ангрен шаҳар ҳокимлиги вакили Наргиза Назарова, шаҳар маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алижон Юсупов, “Энергия ва телекоммуникациялар тармоғи” филиали раҳбари Эркин Эргашев, “Тоғ-кон ускуналарини созлаш заводи” филиали раҳбари Маражаб Турсунов соҳа ходимларини касб байрами билан қизғин қутлади.
Таъкидландики, сўнгги 5 йилда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида кўпгина соҳаларда катта ўзгаришлар ва салмоқли натижаларга эришилди. Хусусан касаба уюшмалари фаолиятига доир ҳуқуқий асос такомиллаштирилди.
2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши касаба уюшмалари ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси иштирокида Халқаро меҳнат ташкилотининг 4 та конвенцияси ва 1 та протоколи ратификация қилинди. 2016-2020 йилларда Федерация томонидан 2 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифлар берилди.
2020 йилда ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи қурултойи иштирокчиларига илк бор давлатимиз раҳбари табрик йўллаб, 11 ноябрни Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида нишонлашни таклиф этди. Ана шу ташаббус натижаси ўлароқ 2020 йил 23 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмали куни этиб белгиланди. Бу йил ушбу сана илк бор нишонланмоқда.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти касаба уюшмалари ўзининг муносиб тарихи ва анъаналарига эга. Филиаллардаги касаба уюшмалари ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиб бериш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг нишонланиши эса касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, фидойи ходимларни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Тантанали тадбирда касаба уюшмалари фахрийлари ва фаолларидан 65 киши ташакурнома ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Шунингдек, санаторияларда дам олиши учун бепул йўлланмалар ажратилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов, истеъдоди театр актёри Нурбек Маматов ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Марҳабо Аҳмедова иштирокидаги концерт намойиши тадбир қатнашчиларига байрамона кайфият улашди.







Latest news
Leader–Youth Meeting: Opinions Heard, Initiatives Approved
A "Leader and Youth" meeting was held at Uzbekcoal Joint-Stock Company During the meeting, special emphasis was placed on the significant attention being given to youn...
Read
Constituent Meeting of the Public Council under Uzbekcoal JSC to Be Held
As part of establishing the activities of the Public Council under Uzbekcoal JSC, the constituent meeting of the Council will be held. The meeting will consider key or...
Read
Collective Agreement Presented to Employees Across the Workforce
JSC “Uzbekcoal” continues to hold awareness events aimed at familiarizing employees with the content and significance of the new Collective Agreement for 2026–2028. One s...
Read
Foundation stone laid for the construction of the new Tashkent–Samarkand Expressway
Read