“Ўзбеккўмир” АЖда бино ва иншоотлар зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилади
Publication date: 09.06.2022 22:34:14Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккўмир” АЖ бош директорининг буйруғи қабул қилинди.
Буйруққа кўра, Фармоннинг 2-иловасидаги тегишли бандлари ижросини самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харита” иловага мувофиқ тасдиқланди.
Йўл харитасида белгиланганидек, жамиятда зилзила ва унинг оқибатларига оид ишлаб чиқилган кўргазмали ўқув-услубий воситалар ва методик қўлланмалардан фойдаланган ҳолда топшириқ мавзусига оид материалларни тайёрланади, ўтказиладиган ўқув машғулотлари режаси ишлаб чиқилади ва жавобгарлар ҳамда иштирокчилар рўйхати шакллантирилади. Машғулотлар олиб бориш тартиби, манзили ва жалб қилинадиган техникаларнинг ҳаракати режалари тузилиб, амалга оширилади.
Айни пайтда жамиятнинг филиаллари ва объектларидаги барча бино ва иншоотларнинг ҳолати бирламчи хатловдан ўтказилиб, уларнинг зилзилабардошлиги бўйича электрон техник паспортлари шакиллантирилади ҳамда электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформасига киритилади.
Буйруқ билан муҳандис (Иномхужаев), ФМ ва ФВ бўйича бош мутахассис (Иноятов), бош геолог (Жўраев), бош маркшейдер (Худайназаров), ММТСХ ва Э бўлими бошлиғи (Хаитматов), Ўқув маркази бошлиғи (Касимов), Матбуот котиби (Душаев), Мулклар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис (Раҳматиллаева), “Геология кидирув экспедицияси” филиали раҳбари (Абдужалилов)га иловага мувофиқ тасдиқланган “Йўл харитаси” бандларининг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш ҳамда асословчи ҳужжатларни ijro.gov.uz тизимига киритиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.
Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартиби жорий этилади.
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати
Latest news
An event dedicated to the native language was held at the Angren coal mine.
Read
Consumer: “The coal is good quality, the price is reasonable, and home delivery is available”
В преддверии осенне-зимнего сезона обеспечение углём населения территорий, не охваченных природным газоснабжением, остаётся одной из актуальных задач. В Наманганской...
Read
Issues of Improving Operational Efficiency and Labor Productivity Discussed
Read
A representative of Uzbekugol JSC is participating in the international forum “Russian Energy Week 2026”
Read