Она тили − миллатнинг руҳи
Дата публикации: 21.10.2021 06:46:1121 октябрь куни ўзбек тилига давлат мақоми берилганига 32 йил тўлди. Шу муносабат билан "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Жамият бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Қурилиш-монтаж ишлари” филиали залида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистон халқига байрам табригини ўқиб эшиттирилди.
Тил — давлат тимсоли, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, турмуш тарзи, тарихидир. Миллатимиз руҳияти, кўзгуси, маънавий бойлиги-ю, буюк қадриятини ўзида мужассам этган она тилимиз ҳар қанча эъзозу ҳурматга арзийди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тилимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Таниқли санъаткорларнинг она тилимиз қадр-қимматию жозибасини тараннум этувчи турли бадиий чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Комментарии
Последние новости:

Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать

