Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш мавсуми учун белгиланган 38,1 минг тонна кўмир тўлиғича етказиб берилди
Publication date: 15.07.2021 05:38:10Айни кунларда республика ижтимоий соҳа объектларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларига куз-sиш мавсуми учун белгиланган 38,1 минг тонна кўмир тўлиғича етказиб берилди.
Бугун, 24 июнь куни Энергетика вазирлиги “Ўзбеккўмир” АЖ ва АОКА билан ҳамкорликда истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларига пресс-тур ташкил этилди.
Жорий йилда Самарқанд вилояти истеъмолчиларига жами 123,1 минг тонна кўмир етказиб берилади. Шунинг 38,1 минг тоннаси ижтимоий соҳа объектларига мўлжалланган бўлиб, ,бу борадаги режа тўлиқ бажарилди.
Маълумот учун: “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан жорий куз-қиш мавсуми учун тасдиқланган режа бўйича ижтимоий соҳа объектларига 450 минг тонна, аҳоли истеъмолчиларига 985 минг тонна кўмир етказиб берилади.




Comments
Latest news
An article about Angren miners was published in the magazine "Globus: Geology and Business"
Read
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyati aksiyadorlarining navbatdan tashqari umumiy yig‘ilishini o‘tkazish to‘g‘risida XABARNOMA
Read
Briefing: Anti-Corruption Reforms and Practical Measures at JSC “Uzbekcoal”
Read