Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш мавсуми учун белгиланган 38,1 минг тонна кўмир тўлиғича етказиб берилди
Дата публикации: 15.07.2021 05:38:10Айни кунларда республика ижтимоий соҳа объектларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун қаттиқ ёқилғи билан таъминлаш тадбирлари жадал олиб борилмоқда. Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларига куз-sиш мавсуми учун белгиланган 38,1 минг тонна кўмир тўлиғича етказиб берилди.
Бугун, 24 июнь куни Энергетика вазирлиги “Ўзбеккўмир” АЖ ва АОКА билан ҳамкорликда истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларига пресс-тур ташкил этилди.
Жорий йилда Самарқанд вилояти истеъмолчиларига жами 123,1 минг тонна кўмир етказиб берилади. Шунинг 38,1 минг тоннаси ижтимоий соҳа объектларига мўлжалланган бўлиб, ,бу борадаги режа тўлиқ бажарилди.
Маълумот учун: “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан жорий куз-қиш мавсуми учун тасдиқланган режа бўйича ижтимоий соҳа объектларига 450 минг тонна, аҳоли истеъмолчиларига 985 минг тонна кўмир етказиб берилади.




Последние новости:
Деятельность АО “Узбекуголь” в международных публикациях
В российском журнале "Глобус: геология и бизнес", в марте 2026 года, была опубликована статья «Наш угольный потенциал» («Бизнинг кўмир салоҳиятимиз»), автором которой явл...
Читать