Самарқандда бу йил ўтган йилгидан 40 минг тонна кўп кўмир тарқатилади
Nashr qilingan sana: 12.10.2022 10:46:33Самарқандда бу йил ўтган йилгидан 40 минг тонна кўп кўмир тарқатилади
“Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд филиали томонидан ўтган йил куз-қиш мавсумида аҳолига 80 минг тонна кўмир тарқатиш режалаштирилиб, кейинчалик тушган буюртмалар асосида яна 30 минг тоннадан ортиқ маҳсулот етказиб берилган. Бу йил эса 123 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб бериш кўзда тутилган.
"Ўзбеккўмир" АЖ томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва "Кўмир таъминот" МЧЖ Самарқанд вилояти филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган прес-тур доирасида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақида маълумот берилди.
– Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 февралдаги фармойишига асосан жорий йилнинг май-июнь ойларида вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларига 46 минг 940 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди, – деди “Кўмир таъминот” МЧЖ Самарқанд филиали раҳбари Сайфиддин Жуманов. – Айни пайтда эса вилоятнинг газлаштирилмаган маҳаллаларида истиқомат қилувчи истеъмолчиларга темирйўл станцияларида жойлашган 8 та омбор ҳамда Қўшработ ва Ургут туманларидаги 4 та шохобча орқали кўмир тарқатилмоқда. Бунинг учун ҳокимликлар томонидан маҳаллалар кесимида рўйхат ва буюртмалар шакллантирилган.
Ангрендан келтирилаётган кўмир ана шу рўйхат асосида бир тоннаси 300 минг 300 сўмдан истеъмолчиларга сотилмоқда.
Жумладан, мавсумда Ургут тумани аҳолисига 37 минг тонна, Пастдарғом туманига 10 минг 940 тонна ва бошқа туманларга 500 тоннадан 10 минг тоннагача кўмир тарқатиш кўзда тутилган.
Бугунги кунгача аҳолига 43 минг 815 тонна кўмир маҳсулотлари тарқатилди.
Анжуманда "Ўзбеккўмир" АЖ матбуот котиби Неъмат Душаев корхона фаолияти, кўмир қазиб олиш ва етказиб бериш жараёнлари, Ангрен кўмир ҳавзасидан олинаётган маҳаллий қаттиқ ёқилғининг ўзига хос хусусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот бериб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Журналист ва блогерлар Самарқанд шаҳридаги Зарафшон кўмир омборида туманларга кўмир тарқатиш жараёнлари билан ҳам танишди.
Izohlar
lnjtKXrGTc
16.10.2022 13:27:12PbTWGIywz
16.10.2022 13:27:09MQGkbNIVfHpyweWm
16.10.2022 13:26:54CstQnlvwIAbihJ
16.10.2022 13:26:50Oxirgi yangiliklar:

Mustaqilligining 34-yilligiga bag‘ishlangan tantanali bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi
“O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatining “Tog‘-kon uskunalarini sozlash zavodi” hududida yurtimiz mustaqilligining 34-yilligiga bag‘ishlangan tantanali bayram tadbiri bo‘...
O'qish
"O'zbekko'mir" AJ "Tog'-kon uskunalarini sozlash zavodi"da kitob yarmarkasi tashkil etildi
Bugun, 2025-yil 21-avgust kuni, oldindan e’lon qilinganidek, "O‘zbekkomir" aksiyadorlik jamiyatining "Tog‘-kon uskunalarini sozlash zavodi" hududida kitob yarmarkasi bo‘l...
O'qish
Bu yil banklar tadbirkorlik loyihalari uchun 6 milliard dollar resurs olib kelmoqda
Banklar kelgusi yilda aynan kichik va o‘rta tadbirkorlikni maqsadli qo‘llab-quvvatlash uchun qulay shartlarda alohida 1 milliard dollar resurs jalb qiladi. Shuningdek,...
O'qish
Bugun Prezident Shavkat Mirziyoyev tadbirkorlar bilan ochiq muloqot o‘tkazadi
Prezidentning tadbirkorlar bilan ochiq muloqot shaklidagi ilk uchrashuvi 2021 yil 20 avgustida o‘tkazilgan edi. O‘sha uchrashuvda davlatimiz rahbari bunday tadbirni har y...
O'qish