“ЖАМОА МУЛКИНИ ҲИМОЯ ҚИЛ, БОШҚАНИКИГА ТЕГИНМА!”
Nashr qilingan sana: 18.01.2022 09:51:24“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти 47-сонли ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими бошлиғи Тимур Биятов ва унинг ўринбосари Нуриддин Умурзоқов ўз фаолиятида ана шу тамойилга амал қилади. Давлат мулкини кўз қорачиғидай асраш, улар талон-тарож қилинишининг олдини олиш, кўмир саноати корхоналари ҳудудини қўриқлаш, қонунбузарликларни фош этиш - улар бош бўлган қўриқлаш бўлими жамоасининг масъулиятли вазифасидир.
– Ҳудудимизнинг энг асосий ер ости бойлиги бўлган кўмир улкан машаққатлар эвазига қазиб олинмоқда, бас шундай экан, ушбу тайёр маҳсулотни ҳар кимга талон-тарож қилдириб қўймай, уни интиқлик билан кутиб турган республикамиз истеъмолчиларига тўла-тўкис юбориш билан жиддий шуғулланиш талаб қилинади, – дейди Т.Биятов.
Суҳбатдошимизнинг таъкидлашича, жамият тизимида ишловчилар орасида ниманидир ўмариш орқали давлат мулкини талон-тарож қилиб, мўмай даромадга эга бўлиш кайфиятида юрган шахслар ҳалиям йўқ эмас. Улар жиноят устида қўлган тушиб қолган пайтларида ўзларининг ноҳақ эканликларини беҳаёларча яширмайдилар, боз устига, қилмишларини ҳар қандай йўл билан бўлса-да оқлашга уринадилар. Энг ачинарлиси, давлат мулки мулки кўпчиликка тегишли эканлигини, ўз корхонасига, қолаверса, ўз чўнтагига зарба бераётганликларини яхши билишади. Билишади-ю негадир ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, қабилида иш тутишдан ўзларини тия олмайдилар. Қўриқлаш бўлими айни кунларда ана шундай шахсларга нисбатан муросасиз кураш олиб бормоқда.
Бугунги кунда 47-сон қўриқлаш бўлимида 150 нафар ходими фаолият кўрсатмоқда. Улар “Ўзбеккўмир” АЖнинг 11 та таркибий бўлинмасини қўриқлайди. Икки мобил гуруҳ ходимлари энг муҳим стратегик объектлар – “Ангрен” ва “Апартак” конларига бириктирилган. Ушбу гуруғлар ҳудудларга кириш назоратини амалга оширадилар, ҳужжатларни текшириб, корхоналар ҳудудида спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар таъсири остида бўлган шахсларни ушлайдилар, иш жойларида меҳнат интизоми ва хавфсизлик қоидалари бузилиши аниқланса, уларни қайд этадилар, ёқилғи, асбоб-ускуна ва жиҳозларни ўғирлашга уринишларни, шунингдек шахсий низоларни тўхтатадилар. Тоғ-кон ускунасининг узоқ муддат ишламай туриб қолиши ҳам ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходимларининг қаттиқ назорати остида.
Бошлиқ ўринбосари Нуриддин Умурзоқовнинг таъкидлашича, “Ўзбеккўмир” АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими Ангрен шаҳар ички ишлар бўлими билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради.
– Ишлаб чиқариш ҳудудида ўғирлик қилаётиб мобил гуруҳлар ходимлари томонидан қўлга олинган шахслар қўшимча тергов ўтказиш учун шаҳар ички ишлар бўлимига топширилмоқда, – дейди Н.Умурзоқов.
Ўтган 2021 йилда давлат мулкини ўғирлаш билан боғлиқ 154 ҳолат аниқланиб, 70 дан ортиқ шахс қўлга олинди ва тўпланган материаллар “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти маъмурияти томонидан шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.
Иш самарадорлигини ошириш учун Қўриқлов бўлими зарур жиҳозлар билан таъминланди: мобил ва стационар алоқа воситалари, юқори даражадаги ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари, қўриқлаш миноралари, ёруғлик ва видеокузатув тизимлари мавжуд.
Мобил гуруҳ мутахассислари Равшан Толипов, Алижон Абдуғаниев, Жасур Матхолиқов, Самит Раҳмонов, Достон Норматов, Раҳматулло Худайбергенов, Ислом Каримов ва бошқа кўплаб қўриқлаш бўлими посбонлари кўмир саноати корхоналарида тартибни сақлашва давлат мулкини амуҳофаза қилишда ўзларининг хушёрлиги, довюраклиги, вазифасига сидқидилдан ёндошиши билан ҳамкасбларига ўрнак кўрсатмоқдалар.
Диана АНДРЕЕВА
Oxirgi yangiliklar:
Hamkorlik – ilmiy yechimlar sari muhim qadam
2026-yil 26-fevral kuni “O‘zbekko‘mir” AJ katta faollar zalida jamiyat mutaxassislari hamda NITU MISiS professor-o‘qituvchilari o‘rtasida uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Mazkur t...
O'qish
Stol tennisi va badminton bo‘yicha sport musobaqalari yakunlandi
Jamiyatimiz filiallari o‘rtasida o‘tkazilgan stol tennisi hamda badminton musobaqalari qizg‘in va murosasiz bahslarga boy tarzda o‘tdi. Musobaqa yakunlariga ko‘ra g‘olib...
O'qish
Yangi farmon doirasidagi metrologiya islohotlari
O‘zbekistonda texnik tartib-qoidalar sohasida tizimli islohotlarning yangi bosqichi boshlandi. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentiningg “Texnik jihatdan tartibga solish s...
O'qish
"Oʻzbekkoʻmir" AJ tasarrufidagi “ShUKQO” filialida maxsus-taktik oʻquv mashqi oʻtkazildi
2026-yil 19-fevral kuni Oʻzbekkoʻmir AJ tasarrufidagi “ShUKQO” filialida kimyoviy xavfli obyektlarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarga tayyorgarlik da...
O'qish