Ўзини асраганни худо ҳам асрайди
Nashr qilingan sana: 13.06.2022 10:39:20Юқоридаги машҳур халқ мақолида инсон ўз ҳаётига, ўзгалар ҳаётига бееътибор бўлмаслиги кераклигидан далолат беради. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг барча филиалларида ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича қатор семинарлар ўтказилмоқда. Навбатдаги семинар “Автомобил ва технологик транспорт” филиалида бўлиб ўтди. Унда автоколонна ва участка бошлиқлари, ишлаб чиқариш усталари, бригадирлар иштирок этди.
– Кўмир саноати корхоналарининг барча ходимлари эслаши керак бўлган биринчи нарса, – дейди тадбир меҳмони, Ангрен кон техникаси инспекцияси бошлиғи Умарали Иркабоев, – бу шахсий хавфсизликдир. Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Автоколонна бошлиқлари ва бригадирлар ўз ҳаёти ва қўл остидагиларнинг ҳаёти учун жавобгардир, улар ёш мутахассисларга хавфсизлик бўйича кўрсатмалар беришга мажбурдирлар. Турли саноат корхоналарига, жумладан, иссиқлик электр станцияларига бориб, ишчиларни хавфсизлик қоидалари билан таништириш бизнинг вазифамиз саналади. Кончилар фаолиятини осон деб бўлмайди, бу фаолият давомида турли хил фавқулодда вазиятлар юзага келади. Бу фавқулодда вазиятларнинг сонини камайтириш ва инсон ҳаётига хавф туғдирмаслик бизнинг манфаатларимиздир. Портловчи моддалар, ёқилғи-мойлаш материаллари, дизель ёнилғиси бегоналар ета олмайдиган жойларда сақланиши, бунинг учун тегишли шарт-шароитлар яратилиши, хавфсизликни таъминланиши, ташишда эҳтиёт бўлиш лозим.
Тоғ-кон асбоб-ускуналари, металл конструкциялар, искала, асбоб-ускуналар яхши ҳолатда сақланиши, металл коррозиясининг олдини олиш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, улар билан ишлашда ёш мутахассисларни суғурталаш зарур.
– Ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари: комбинезон, резина пойафзал, қўлқоп, каска билан таъминлаш муҳим, – дея қўшимча қилди “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўлими муҳандиси Шукур Хайтматов. – Силга қарши қоидалар ёзги мавсумда “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ишлайдиганларга ҳам тегишли. Бу ерда сув хавфсизлиги қоидалари биринчи ўринда туради. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга келсак, биз бунга алоҳида аҳамият берамиз. Ёнғин, қулаш, портлаш, сув тошқини каби бахтсиз ҳодиса пайтида тўқнашув ҳолатлари бўлади. Албатта улар камдан-кам учрайди, аммо буни олдини олиш бизнинг қўлимизда.
– Устозларнинг фикрига қўшиламан, – деди сўз якунида АТТ филиали меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Санжар Шомиров. – Ишлаб чиқариш одамлардан алоҳида ёндашув, шахсий масъулият ва доимий ўзаро ёрдамни талаб қилади. Биз корхонада бундай дарсларни ўтказиш учун мўлжалланган ўқув синфини очдик, биз ҳам устозлар, ҳам ёш мутахассисларни таклиф қиламиз. Ишлаб чиқаришда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин: асбоб-ускуналарнинг қулаши, тупроқ кўчкиси, ёмғир билан ювилган тупроқнинг ўпирилиши табиий. Баъзан ҳайдовчиларнинг бепарволиги ёки чарчоқ оқибатида машина нишабдан ағдарилади. Бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига бундай мисоллар кўп.
Филиалнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги синф хонаси деворларига баннерлар осиб қўйилган бўлиб, уларнинг маълумотлар мазмуни ғилдиракли ва занжирли транспорт воситаларининг айрим турларининг техник хусусиятлари ҳақида маълумот беради. Транспорт воситалари ағдарилган авария жойлари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, биринчи навбатда йўл ҳаракати қоидалари, жабрланганларга биринчи ёрдам ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Семинарда унинг иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Диана Андреева,
“Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати ходими
Izohlar
Oxirgi yangiliklar:

Ijtimoiy masalalar muhokama etildi
14-may kuni “O‘zbekko‘mir” aksiyadorlik jamiyatida Ijtimoiy komissiyaning navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Jamiyat bosh direktori o‘rinbosari, Ij...
O'qish
Yurtimiz hamisha tinch, xalqimiz yanada farovon bo‘lsin!
Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari hamda ko‘mir sanoati mehnat faxriylariga “O‘zbekko‘mir” AJ Bosh direktori Dusmatov Nodirbek Uktamjanovichning bayram tabrigi Hurma...
O'qish
“Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yildi
9 may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan Angren shahridagi Istiqlol maydonidagi “Motamsaro ona” yodgorligi poyiga gulchambar qo‘yish marosimi bo‘lib o‘tdi. Maz...
O'qish
Xotira va qadr kechasi o‘tkazildi
Joriy yilning 7-may kuni "O‘zbekko‘mir" AJda 9-may – Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan ma’naviyat soati o‘tkazildi Angren shahridagi “Zamin-2”...
O'qish