Амир Темур ролини ижро этган ўзбек актёри билан учрашув
Дата публикации: 08.04.2022 00:58:59“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида буюк саркарда ҳамда давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишлаб маънавият соати ўтказилди.
“Қурилиш-монтаж ишлари” филиали фаоллар залида ташкил этилган тадбирда таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Маъруф Отажонов иштирок этиб, ўзбек давлатчилигининг тарихан шаклланишига Амир Темур қўшган буюк ҳиссаси, соҳибқирон бобомиз улуғ саркарда ва адолатли йўлбошчи сифатида ўзбек элининг фахри эканлиги ҳақида ифтихор билан сўзлади. Кинода Амир Темур ролини ижро этиш таклифи тушганидан сўнг бу ишга катта иштиёқ билан киришгани, соҳибқирон бобомиз ҳаёти ва фаолиятига оид жуда кўп асарлар билан танишиб чиқиб, улуғ саркарда сиймосини яратиш бахтига муяссар бўлганини мамнуният билан таъкидлади. Айни пайтда кино мухлислари бўлган тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарди. .
Тадбирда таниқли актрисса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маъсума Отажонова ижросидаги дилрабо қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Комментарии
Последние новости:


Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать
