“Ангрен кўмир кони” филиали − “Энг яхши касаба уюшмаси” номинацияси ғолиби
Дата публикации: 28.04.2022 08:00:38Бугун Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни. 2003 йил 28 апрелдан буён ҳар йили дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида нишонланиб келаётган ушбу сана муносабати билан юртимизда ҳам “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда ривожлантирамиз!” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятининг иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни, касб касалликларига чалинишни олдини олиш, умуман меҳнат муҳофазаси муҳим масалалардан бирига айланган.
“Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда ривожлантирамиз!” шиори остида «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида ҳам 22 апрелдан буён қатор тадбирлар, жумладан “Авариясиз ва нохуш ҳодисаларсиз ишлаш бўйича энг яхши бўлим”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бурчаги”, “Энг яхши деворий газета” танловлари ўтказилмоқда.
“Ангрен кўмир кони” филиалида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига айниқса жиддий эътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил юзасидан республика кўрик-танловининг вилоят босқичида “Ангрен кўмир кони” филиали “Энг яхши касаба уюшмаси” номинациясида шарафли I ўринга сазовор бўлди.
Комментарии
Последние новости:


Поздравление с праздником от Даврона Абдурaxманова, Председателя Совета лидеров Союза молодежи АО «Узбекуголь»
Читать

Глава нашего государства искренне поздравил молодежь всего Узбекистана со знаменательным праздником – Днем молодежи
Читать

Поздравление с праздником от председателя Объединенного профсоюзного комитета АО «Узбекуголь» А. Каюмова
Читать