ФАОЛ ЁШЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Дата публикации: 15.07.2021 05:46:26Мамлакатимизда Ёшлар куни кенг нишонланди. Икки минг нафарга яқин 30 ёшгача бўлган йигит-қиз меҳнат қилаётган “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ҳам ушбу байрам кўтаринки руҳда ўтказилди. Жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшлар бош директор томонидан ташаккурнома ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Бугун, 5 июль куни мукофотланганларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши раиси Даврон Абдураҳмонов тадбирда сўз олиб, корхона ёшларининг давлат ва жамиятдаги ўрни ва роли, давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган ғамҳўрликлар, яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар хусусида мамнуният билан сўз юритди. Жамият ёшлари бунга жавобан нафақат ишлаб чиқаришда, балки ижтимоий, спорт, маданий ва маърифий соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритаётганини алоҳида таъкидлади. “Ёшлик энергияси” халқаро форумида корхона жамоаси “Энг фаол компания” номинациясида фахрли ўрин эгаллаб, Энергетика вазирининг 1-даражали дипломи билан тақдирлангани бунга яққол мисол бўла олади.
Тадбирда фаол ёшлар тантанали равишда тақдирландилар.
Комментарии
Последние новости:

Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать

