Фавқулодда вазиятларга тайёрмисиз?
Дата публикации: 22.09.2021 10:21:35Айни кунларда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги филиалларда фуқаро муҳофазаси соҳаси бўйича ўқув-амалий машғулотлар қизғин давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрь кунидаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сонли қарорига мувофиқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Камчик" махсус қидирув-ёнғин-қутқарув бошқармаси томонидан ташкил этилган ва 13 сентябрдан бошланган ўн кунлик ўқув машғулотларида ишчи-ходимлар уч гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда.
Машғулотларни биринчи гуруҳ таркибидаги “Ангрен кўмир кони” ҳамда “Автомобиль-технологик транспорти” филиали вакиллари бошлаб бердилар. Айни кунларда тадбирга “Темир йўл транспорти”, ”Шахта усулида кўмир қазиб олиш” филиаллари вакилларидан иборат иккинчи гуруҳ жалб қилинган. 21-23 сентябрь кунлари учинчи гуруҳга киритилган “Апартак кўмир кони” филиали ишчи-ходимлари билан ўқув машғулотлари ўтказилади.
Машғулотлар филиаллардаги фуқаро муҳофазаси тузилмалари аъзоларининг аттестацияси билан якунланади.
Комментарии
Последние новости:


Поздравление с праздником от Даврона Абдурaxманова, Председателя Совета лидеров Союза молодежи АО «Узбекуголь»
Читать

Глава нашего государства искренне поздравил молодежь всего Узбекистана со знаменательным праздником – Днем молодежи
Читать

Поздравление с праздником от председателя Объединенного профсоюзного комитета АО «Узбекуголь» А. Каюмова
Читать