Кончи аёлнинг илк китоби тақдимоти ўтказилди
Дата публикации: 24.09.2021 10:14:4424 сентябрь куни “Ангрен кўмир кони” филиалида шу корхона ходимаси, шоира Фотима Турғунбоеванинг “Tafakkur qanoti” нашриётида босмадан чиққан “Бахт тиловчи” оққушман” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти да адабиёт ва санъатга ошно истеъдодли ходимлар кўп. Жамият ижро аппарати етакчи мутахассиси Қутлуғ Тешабоев, Ички ва ташқи харидлар бошқармаси мутахассиси Самандар Имомназаров, “Автомобиль-технологик транспорти” филиали ҳайдовчиси Жавоҳир Шодиев, “Ангрен кўмир кони” филиали ходимаси Фотима Турғунбоева, шу филиал ёш мутахассиси Гавҳар Маткаримова ва бошқа кўплаб кончилар вакиллари ўз вазифаларини сидқидилдан адо этиш билан бирга адабиёт ва санъат, журналистика соҳасида ўз иқтидорларини фаол намоён қилиб келмоқдалар.
Улар орасида Фотима Турғунбоева-нинг ижодий изланишлари алоҳида диққатига сазовордир. У кўп йиллардан буён шеърлар ёзиб, ўз ўқувчиларига армуғон этиб келади. “Бахт тиловчи” оққушман” муаллифнинг илк китобидир.
Тақдимот маросимини корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Бозорбой Ҳасанов кириш сўзи билан очар экан, жамият ҳаётида маънавий-маърифий ишларга катта эътибор қаратилаётгани, хусусан ижодкор кончилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади. Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, бугун ўз шеърларини алоҳида тўплам ҳолида ўз ўқувчиларига тақдим этиш бахтига муяссар бўлган шоира Фотима Турғунбоевани ушбу муваффақият билан қизғин табриклади.
Тадбирда жамият ижро аппарати етакчи мутахассиси, устоз ижодкор Қутлуғ Тешабоев, Ахборот хизмати раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Неъмат Душаев, “Ангрен кўмир кони” филиали бўлим бошлиғи Муз-аффар Ҳакимов ва бошқалар сўзга чиқиб, адабиёт ва санъат ҳақида, мамлакатимизда ушбу соҳага қаратилаётган юксак эътибор ва ғамҳўрлик ҳақида ҳамда кончи аёлнинг шеърий китоби хусусида мамнуният билан сўз юритдилар.
Шоира ўз китобидан ўрин олган Ватан, кончилар ҳаёти, меҳр-оқибат, оналик ва фарзандлик бахти мавзусидаги шеърларидан намуналар ўқиб берди. Даврада шоира қаламига мансуб қўшиқлар янгради.
“Ўзбекнаво” давлат муассасаси хонандаси Марҳабо Аҳмедова ижросидаги қўшиқлар даврага файз киритди.
Тадбир сўнггида кончи шоира Фотима Турғунбоева, унинг ота-онаси ва мухлислари сўз олиб, ушбу тадбирни ташкиллаштирган корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасига миннатдорлик билдирдилар.
Нодира Ғаниева,
“Ангрен кўмир rони” филиали касаба уюшма қўмитаси мутахассиси
Комментарии
Последние новости:

Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать

