Мен коронавирусга қарши эмландим, Сиз-чи?
Дата публикации: 19.07.2021 06:31:05Мамлакатимизда короновирус инфекцияси оммавий тарқалиб кетмаслиги учун карантин чоралари кечайтирилди. Айни пайтда коронавирусни юқтирмасликнинг энг самарали воситаси сифатида оммавий эмлаш тадбирлари жадал олиб борилмоқда.
Республика махсус комиссияси қарорига асосан аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, кафе, ресторан ва чойхоналар, спорт мактаблари, маданий ва кўнгилочар масканлар, давлат ва нодавлат таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар, қолаверса, давлат ҳокимияти, бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 1 ноябргача тўлиқ эмланиши шарт этиб белгиланди.
Шундан келиб чиқиб, «Ўзбеккўмир» АЖ ижро аппаратида ходимларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланди. Эмлаш ишларини Ангрен шаҳар 1- ва 4-оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари олиб боришмоқда. Эмлаш жараёнида Ўзбекистон- Хитой ( ZF-UZ-VAC2001) ҳамкорлигидаги вакцинадан фойдаланилмоқда.
Шифокорлар эмлаш жараёнида эмланишнинг афзалликлари ҳақида тушуначалар бериб ўтишмоқда.
Комментарии
Последние новости:

Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать

