Мустақиллик − энг улуғ неъмат
Дата публикации: 13.08.2021 02:56:47Жорий йилнинг 13 август куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида Мустақиллик байрамига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий‑маърифий тадбир ўтказилди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов қисқача кириш сўзи билан очиб берган тадбирда таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўмновлар меҳмон сифатида иштирок этишди.
Жорий йил 15-16 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди. Ана шу ва бошқа муҳим халқаро воқеалар хусусида Қ.Каримбеков йиғилганларга атрофича сўзлаб берди. Айни пайтда истиқлолнинг юрт равнақидаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.
Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов тадбирда сўз олар экан, аввало кончиларнинг заҳматли ва шарафли меҳнатини улуғлади,. Истиқлол йилларида халқимиз ва давлатимиз эришаётган ютуқлар, бу борада кўмир саноати соҳаси ходимларининг муносиб ҳиссаси ҳақида ҳам сўз борди. Шундан сўнг, ўз ҳаётида юз берган ибратли воқеалар ҳамда гўзал шеърларни йиғилганларга сўзлаб берди.
Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Тадбир сўнггида Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов ишчи-ходимлар билан мулоқот ташкил қилди. Йиғилганлар ўзларини қизиқтираётган масалалар юзасидан атрофлича жавоб олишди, муаммоларга ечим топиш бўйича “Ангрен кўмир кони” филиали мутасаддиларига таклифлар берилди.
Комментарии
Последние новости:

Состоялось праздничное мероприятие, посвященное 34-й годовщине независимости
Читать


В этом году банки привлекают 6 миллиардов долларов ресурсов на предпринимательские проекты
Читать

Сегодня президент Шавкат Мирзиёев проведет открытый диалог с предпринимателями
Читать