Тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланди
Дата публикации: 11.02.2022 22:52:20“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Табдирни жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раисининг ўринбосари Анорбек Султонов қисқача кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиси ва унинг аҳамияти хусусида йиғилганларга гапириб берди.
Маълумки, мамлакатимизни 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари қабул қилинган эди. Тараққиёт стратегияси Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми бўлиб, етти устувор йўналишдан иборат. Ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг ривожланиш тенденциялари, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини комплекс ривожлантириш йўналишлари аниқ белгилаб берилган.
Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакили Хусниддин Ортиқов, Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири Ноила Абдуллаева Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз юритдилар.
Савол-жавоб ва очиқ мулоқот шаклида кечган тадбирда унинг иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Комментарии
Последние новости:


Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать
