Техническая безопасность – актуальная проблема
Дата публикации: 06.06.2022 06:13:036 июнь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишлаган семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
“Темир йўл транспорти” филиалида ташкил этилган тадбир доирасида 2021 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ходисалар таҳлил қилинди.
Тадбирни қисқача кириш сўзи билан очиб берган “Ўзбеккўмир” АЖ ММТСХ ва Э бўлими бошлиғи Ш.Ҳаитматовнинг келтиришича, 2021 йилда “Ўзбеккўмир” АЖнинг 4 та филиалида 6 та бахтсиз ҳодиса ва 1 та авария содир бўлган. Улардан 3 таси оқибати оғир тан жароҳати, 2 таси ўлим, 1 таси гуруҳий оқибат (2 та ўлим, 3 та оқибати оғир тан жароҳати) билан тугаган.
Таҳлиллар юқоридаги кўнгилсизликларнинг аксарияти хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилиши натижасида келиб чиққанлигини кўрсатади. Бинобарин, ўтган йил давомида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ММваТХ муҳандислари томонидан кунги ва тунги текширувлар ўтказилиб, 3319 та хавфсизлик қоидалари бузилиши аниқланган ва ушбу қоидабузарликлар юзасидан 474 та далолатнома-кўрсатма тузилган, 134 та ишчи-ходимга ҳайфсан эълон қилинган ва 503 та ишчи-ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 134 млн. 636 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Семинарда Ангрен кон техникаси инспекцияси раҳбари У.Иркабаев, “ТЙТ” филиали раҳбари Ю.Акимов ва бошқалар саноатда техника хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритиб, бу борада муҳим тавсиялар бердилар.
Семинар давомида унинг иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Ахрор Исраилов,
“Ўзбеккўмир” АЖ ММТСХ ва Э бўлими етакчи мутахассиси
Комментарии
Последние новости:


Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать
