Умумхалқ хайрия ҳашари
Дата публикации: 30.04.2022 02:20:4430 апрель куни эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.
“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти жамоаси ушбу тадбир фаол иштирок этиб, тизимдаги корхоналар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини олиб бормоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель кунига белгиланган “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказишга оид фармойиш куни кеча қабул қилинган бўлса-да, акциядорлик жамиятида тизимдаги корхоналар ва Ангрен шаҳри бўйича бириктирилган ҳудудларга гул ниҳоллари, турфа кўчатлар ўтқазиш, ҳамма ёқни чиннидек озода, файзли ҳолатга келтириш ишлари аллақачон бошланиб кетган. Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бултур кузда бошланган дарахт этиш ишлари жори йил эрта баҳоридан изчил давом эттирилмоқда.
Бугунги ҳашар жараёнида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилмоқда. Умумхалқ хайрия ҳашари тадбирлари доирасида жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси вакиллари куни кеча ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга Рамазон ҳайити учун озиқ-овқат тўпламлари берилди.



Последние новости:
Сотрудничество – важный шаг к научным решениям
26 февраля 2026 года в большом зале активистов АО «Узбекуголь» состоялась встреча специалистов общества с профессорско-преподавательским составом Национального исследоват...
Читать
Метрологические реформы в рамках нового указа
В Узбекистане начался новый этап системных реформ в сфере технического регулирования. Указ Президента Республики Узбекистан от 16 февраля 2026 года № УП-25 «О мерах по ус...
Читать
В филиале АО «Узбекуголь» под названием «ШУККО» состоялись специальные тактические учения.
Читать