Чевствование Защитников Отечества
Дата публикации: 14.01.2022 00:49:06Ватанимиз озодлиги учун не-не азамат юртдошларимиз жонидан кечмади дейсиз? Айни пайтда Қуролли Кучларимиз мустақиллигимизнинг даҳлсизлигини таъминлаш йўлида оталар жасоратини шараф билан изчил давом эттирмоқда.
Ҳар йили 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ватан озодлиги учун курашиб шаҳид кетганларни хотирлаш ва ҳарбийларимизнинг фидкорона хизматини улуғлаб тадбирлар ўтказиш яхши анъанага айланган.
"Ўзбеккўмир" АЖ фаоллари 14 январь куни Ангрен шаҳрида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этдилар.
Тадбирда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар секторлар раҳбарлари, суд- ҳуқуқ идоралари вакиллари, "Ўзбеккўмир" АЖ, ОКМК Ангрен кон бошқармаси, "Аngren IES" АЖ, Ангрен ШЭТК, 'Иссиқлик энергияси" ДУК ва бошқа кўполаб корхона ва муассасаллар вакиллари томонидан "Мотамсаро она" ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйилди.
"Истиқлол" майдонида ташкил этилган байрамона тадбирида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, Ангрен ҳарбий гарнизони бошлиғи, подполковник Зиёд Ҳакимов сўзга чиқиб, қатнашчилар тимсолида ангренликлар ва шаҳар меҳмонларини Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этдилар.
Тадбир давомида шаҳар ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар, шунингдек, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия 1-отряди, Мудофаа ишлари бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлимида фидокорона хизмат қилаётган 17 нафар фаол хизматчига шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида ҳарбий қисм ҳарбийлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди, ҳарбий парад ўтказилди, ҳарбий техника кўргазмаси уюштирилди.
− "Мотамсаро она" пойига гулчамбар қўяётиб жангларда ҳалок бўлган собиқ қуролдош дўстларимни эсаладим. Беҳисоб шукрлар бўлсинки, бугун юртимиз тинч, халқимиз осуда ҳаёт кечирмоқда. Илоҳим, тинчлигимизга, барқарорлигимизга кўз тегмасин, − дейди "Ўзбеккўмир" АЖ "Ангрен кўмир кони" филиали касаба уюшма қўмитаси раиси, собиқ байналмилалчи жангчи Бозорбой Ҳасанов.
"Ўзбеккўмир" АХ Ахборот хизмати
Комментарии
Последние новости:


Пусть наша страна всегда будет мирной, а наш народ-процветающим!
Поздравление генерального директора АО «Узбекуголь» Дусматова Нодирбека Уктамьяновича ветеранам Второй мировой войны и трудовым ветеранам угольной промышленности. Уваж...
Читать
